date
views 237

Ла Лига. “Барселона” Памплонада қийин ғалабани қўлга киритди

Ла Лига. “Барселона” Памплонада қийин ғалабани қўлга киритди

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 4-турида “Барселона” 3 сентябрь, якшанба куни “Осасуна”га қарши баҳс олиб борди.

Биринчи бўлим сўнгида Жюл Кунде боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда эса “Осасуна” ҳам хавфли вазиятларни яратди. 76-дақиқада Чими Авила ажойиб зарба билан мувозанатни тиклади. Бироқ, 84-дақиқада каталонияликлар фойдасига пенальти белгиланди. Алехандро Катена қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Роберт Левандовски эса пенальтини голга айлантирди.

Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “кўк-анорранглилар” ғалабани нишонлади.


Ла Лига

4-тур баҳси

3 сентябрь, якшанба

“Осасуна” – “Барселона” 1:2

Голлар: 0:1 – 45 Кунде, 1:1 – 76 Чими Авила, 1:2 – 85 Левандовски (пенальти).

“Осасуна”: Фернандес, Аресо (Видаль, 80), Катена, Эррандо, Хуан Крус, Рубен Гарсия (Барха, 61), Орос, Муньос, Ибанес (Монкайола, 72), Рауль Гарсия (Будимир, 62), Арнаис (Чими Авила, 62).

“Барселона”: тер Стеген, Сержи Роберто (Жоау Канселу, 59), Кристенсен (Мартинес, 90), Кунде, Балде, Гундўған, Ромеу (Жоау Феликс, 80), де Йонг, Гави, Ямал (Ферран Торрес, 59), Левандовски (Рафинья, 90).

Огоҳалнтиришлар: Левандовски (33), Аресо (41), де Йонг (83), Балде (90).

Четлатиш: Катена (84).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. “Барселона” Памплонада қийин ғалабани қўлга киритди