date
views 335

Мексика термаси устози Хайме Лозано Ўзбекистон қийин рақиб эканлигини таъкидлади

Мексика термаси устози Хайме Лозано Ўзбекистон қийин рақиб эканлигини таъкидлади

Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хайме Лозано жамоасидан нималар кутиши ва ФИФА куни доирасидаги иккинчи рақиби бўлган Ўзбекистон ҳақида тўхталди.

"Биз ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар охирги дақиқаларгача ўйнашимиз керак. Эктор Эрреранинг ўйинларини қадрлайман. У жамоадошларига қўлидан келганича ёрдам бермоқда.

Ўзбекистон номи жарангдор эшитилмаслиги ва катта рақиб бўлмаслиги мумкин, аммо улар Америка Қўшма Штатларига қарши ўйинда 90 ва 98-дақиқаларда гол ўтказиб юборгач, 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди", – деди Лозано.

Шунингдек, мутахассиснинг маълум қилишича, асосий таркибда ҳеч бир футболчи учун жой кафолатланмаган ва Ўзбекистон билан баҳсда олдинги ўйинларга қараганда ўзгаришлар бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Мексика – Ўзбекистон учрашуви 13 сентябрь куни Атлантадаги "Мерседес-Бенц Стэдиум"да ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан 4:30 да бошланади. 

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мексика термаси устози Хайме Лозано Ўзбекистон қийин рақиб эканлигини таъкидлади