Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ОЧЛда ўз иштирокини гуруҳ босқичида давом эттиради. Бу йўлдаги илк рақиб эса Саудия Арабистонининг номдор футболчиларига эга "Ал Ҳилол" жамоаси.
"Лочинлар" Ар-Риёдда меҳмон бўладиган Ўзбекистоннинг олтинчи клуби ҳисобланади. Бунгача "Машъал", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", ОКМК "Ал Ҳилол" билан меҳмонда куч синашишган ва ортга ғалабасиз қайтган. Фақатгина икки клуб "Ал Ҳилол"дан сафарда очко олишни уддасидан чиққан . Булар - "Локомотив" ва ОКМК.
Маълумот учун, "Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" учрашуви 18 сентябрь куни 23:00да старт олади.
"Ал Ҳилол"нинг ўз майдонида Ўзбекистон клубларига қарши ўтказган ўйинлари:
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!"Ал Ҳилол" - "Машъал" 5:0
"Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" 3:0
"Ал Ҳилол" – "Бунёдкор" 3:0
"Ал Ҳилол" - "Пахтакор" 2:0
"Ал Ҳилол" - "Пахтакор" 2:0
"Ал Ҳилол" – "Локомотив" 3:1
"Ал Ҳилол" – "Пахтакор" 4:1
"Ал Ҳилол" - "Локомотив" 0:0
"Ал Ҳилол" - "Пахтакор" 2:1
"Ал Ҳилол" - ОКМК 2:2