Осиё ўйинларидан гуруҳ босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Гонгконг ўйини ўз ниҳоясига етди. Учрашув 2:1 ҳисобида Тимур Копадзе шогирдларининг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, 4-дақиқадаёқ Нгай Хой тезкор гол уриб ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймда майдонга тушган Русланбек Жияновнинг узатмасидан сўнг Алибек Давронов боши билан аниқ зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Орадан бироз вақт ўтиб Жасур Жалолидднов вакилларимизни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия термаси гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга чиқди.
Осиё ўйинлари, "С" гуруҳи
Ўзбекистон U-23 - Гонконг U-23 - 2:1
Голлар: Ли Нгаи Хои 4, - 0:1. Алибек Давронов 64, - 1:1. Жасур Жалолиддинов 69, - 2:1.
Голга айланмаган пенальти: Алишер Одилов 54 (ноаниқ).
Ўзбекистон U-23: 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 6.Беҳзод Шамсиев (14.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 81), 13.Элдорбек Бегимов, 16.Асадбек Раҳимжонов, 18.Алибек Давронов, 8.Иброҳим Ибрагимов (17.Абдурауф Бўриев, 63), 9.Улуғбек Ҳошимов (19.Ҳусайин Норчаев, 46), 15.Шерзод Эсанов (10.Жасурбек Жалолиддинов, 46), 7.Ҳожимат Эркинов, 22.Алишер Одилов (20. Русланбек Жиянов, 63).
Захира: 1.Отабек Боймуродов, 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 11.Отабек Жўрақўзиев,
Гонконг U-23: 19.Це Ка Винг, 4.Ли Нгаи Хои, 5.Йип Чеук Ман, 7.Лам Жордан Лок Кан, 12.Чов Тимоти Стефен, 6.Ву Чун Минг, 20.Ичикава Сохго, 8.Вонг Хо Чун Ансон, 9.Орр Мэтью Эллиот Винг Каи, 13.Хан Жаҳангир, 17.Чанг Хеи Йин.
Захира: 1.Нг Ваи Хим, 18.Понг Чеук Хеи, 2.Чан Хои Пак Пако, 3.Жожо Кристиан Александер, 22.Цанг Йи Ханг Эллисон, 14.Ю Жессе Жой Йин, 16.Лам Хин Тинг, 21.Ченг Чун Ванг Рьян, 10.Сун Минг Хим, 11.Пун Пуи Хин, 15.Лау Ка Киу.
Четлатишлар: Ҳожимат Эркинов 90+1, Жаҳонгир Хон 90+1.