date
views 400

ЕЧЛ. "Ланс" ўз майдонида "Арсенал"ни мағлуб этди

ЕЧЛ. "Ланс" ўз майдонида "Арсенал"ни мағлуб этди

ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган "Ланс" - "Арсенал" учрашуви якунланди. Ўйин 2:1 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан тугади.

Майдон эгалари сафида голларга Томассон ва Вахи муаллифлик қилди. Англияликларнинг ягона голи Жезус номига қайд этилди. Франция клуби сафида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.

Шу тариқа, "Ланс" 1 очкони қўлга киритиб, гуруҳда 1-ўринга чиқиб олди. "Арсенал" ҳисобида эса 3 очко мавжуд ва жамоа 2-поғонани банд этган.

Ланс Франция – Арсенал Англия 2:1

Голлар: 0:1 – 14 Габриэл Жезус, 1:1 – 25 Томассон, 2:1 – 69 Ваи.

Ланс – Самба, Гради, Данзо, Медина, Мачадо (Агиляр, 81), Франковски, Менди (Диуф, 73), Томассон (Фюльжени, 73), Абдул-Самед, Сотока, Ваи (Саид, 73).

Арсенал – Райя, Томиясу, Габриэл, Салиба, Зинченко (Уайт, 71), Эдегор (Нкетиа, 80), Райс, Хавертц (Смит-Роу, 70), Троссард (Нелсон, 70), Сака (Фабиу Виейра, 34), Габриэл Жезус.

Огоҳлантириш: Абдул-Самед (90), Габриэл Жезус (90).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. "Ланс" ўз майдонида "Арсенал"ни мағлуб этди