12:06 / 05.10.2023
245

Хван Сон Хон: "Ўзбекистонда жарима зарбаси бўйича мутахассис бор"

Хван Сон Хон: "Ўзбекистонда жарима зарбаси бўйича мутахассис бор"

Осиё ўйинлари 1/2 финалидан ўрин олган Корея Республикаси — Ўзбекистон (2:1) учрашувидан кейин корейслар бош мураббийи Хван Сон Хон матбуот анжуманида иштирок этди.

"Кутилганидек қийин ўйин бўлди. Футболда ғалаба қозониш осон эмас. Йигитлар бугун ирода намойиш этишди. Чемпионликка эришиш учун бир қадам қолди. Бунинг учун бор кучимизни сарфлаймиз ва олтин медални қўлга киритамиз. Бугун рақиб ўзига хос тарзда ўйин намойиш этди. Рақиб таркибида жарима зарбаси бўйича мутахассис бор эди. Футболда хатолар ҳам учраб туради. Нима бўлишидан қатъи назар финалда ғалаба қозонишимиз лозим. Бу ҳақда ташвишланмайман, чунки йигитлар ўйинга тайёр. Бугунги ўйинда ғалаба қозонишимизга ишончим комил эди. Футболчилар қўлидан келганини бажаргани учун улардан миннатдорман. Энди биргаликда охирги қадамни ташлаймиз", — деди кореялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Корея Республикаси мусобақанинг ҳал қилувчи учрашувида Япония билан тўқнаш келади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хван Сон Хон: "Ўзбекистонда жарима зарбаси бўйича мутахассис бор"