20:30 / 09.10.2023
286

"Йиқилган" "Пахтакор" ва "Нефтчи". Курашга қайтган "Насаф" ва "Навбаҳор". Суперлигада ким чемпион бўлади?

"Йиқилган" "Пахтакор" ва "Нефтчи". Курашга қайтган "Насаф" ва "Навбаҳор". Суперлигада ким чемпион бўлади?

Икки тур олдин афтидан чемпион ким бўлиши маълумдек эди гуё. Лекин футболда ёзилмаган қонун борки, унда олдиндан аниқ ҳеч нарсани айтиб бўлмайди. Чемпионлик масаласи эса айни вақтда яна асосий планга чиққан. Эндиликда турнир жадвалининг кучли тўртлигидан ўрин олган ҳар бир жамоада умид қайта уйғонди. Хўш, олдинда уларни қандай қарама-қаршиликлар кутяпти?

"Пахтакор"

"Пахтакор" сўнгги 5та турда ўзи учун керакли очколарни бой берди ва жами 8 очко тўплади, 2та ғалаба, 2та дуранг, 1 мағлубият. Ғалаба ҳам икки аустайдер устидан қўлга киритилди.  Охирги 3та учрашувда майдонни ғалабасиз тарк этди. 

"Пахтакор" - "Металлург" 1:0

"Қизилқум" - "Пахтакор" 2:3

"Сўғдиёна" - "Пахтакор" 1:1

"Пахтакор" - ОКМК 2:2

"Андижон" - "Пахтакор" 1:0 

Кеча "Андижон"га қарши учрашувдан сўнг, "шерлар" устози Максим Шацких жамоаси ҳамон пешқадамлигини айтди. Аммо бу ҳеч нарсани англатмайди. Олдинда жамоани чемпионлик йўлида турнир жадвалидаги рақобатчиси "Насаф" билан ўйин кутмоқда. Жамоа ТОП-4дан фақат "Навбаҳор"ни юта олган. Тошкентда "аждарлар" билан ўйин ҳал қилувчи аҳамият касб этиши аниқ. Бу икки жамоа ўртасидаги фарқ 4 очкони ташкил қиляпти. 

Кейинги 5та учрашув

23-тур. "Пахтакор" - "Турон" 

22-тур. "Бухоро" - "Пахтакор" 

24-тур. "Пахтакор" - "Насаф"

25-тур. "Сурхон" - "Пахтакор"

26-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор"

Барчаси ўз қўлида, аммо "Пахтакор" имкониятдан фойдалана оладими? 

"Навбаҳор"

ОЧЛдаги муваффақиятли юришини чемпионатда ҳам давом эттираётган "лочинлар" биринчи ўриндаги "Пахтакор"ни қувишда давом этади. "Пахтакор" кетма-кет очко йўқотишларидан "Навбаҳор" унумли фойдаланиб қолди ва орадаги фарқни 3 очкогача қисқатирди. Сўнгги 5та учрашувда жамоа деярли "Пахтакор" билан тенг 7 очко жамғарган. Меҳмонда "Андижон" ва "Сўғдиёна"га енгилди, уйда ОКМК билан дуранг ўйнади. Наманганликлар кучли тўртликдан ўрин олган жамоалардан фақат "Пахтакор"га ютқазган. "Нефтчи" ва "Насаф" билан дуранг қайд этилган. 

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:1

"Навбаҳор" - ОКМК 0:0

"Андижон" - "Навбаҳор" 2:1

"Навбаҳор" - "Турон" 5:0

"Бухоро" - "Навбаҳор" 0:3

"Пахтакор"никидан фарқли равишда "Навбаҳор" кейинги 5та учрашувнинг 2тасини турнир жадвалидаги энг яқин таъқибчиларига қарши ўтказади. "Насаф" ва "Нефтчи" Наманганга ташриф буюради. 

23-тур. "Сурхон" - "Навбаҳор" 

22-тур. "Навбаҳор" - "Насаф" 

24-тур. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 

25-тур. "Олимпик" - "Навбаҳор"

26-тур. "Навбаҳор" - "Нефтчи"

24-турда асосий жанг Тошкентда кечса, "Навбаҳор" биринчи даврада 5та гол ўтказган "Бунёдкор"ни ўзида қабул қилади. Самвел Бабаян пойтахтдаги ўйинда "шерлар"нинг очко йўқотиши эҳтимоли борлигидан келиб чиқиб, 3 очкони қўлга киритиш учун бор имкониятини ишга солади. 

"Насаф"

Тур олдидан айтганимдек, Қаршидаги марказий ўйин икки жамоадан бирининг нафақат совриндорлар қаторига киришини балки чемпионлик йўлида ҳам муҳим роль ўйнарди.  "Насаф" бу имкониятдан фойдаланди ва "Нефтчи"ни мағлуб этди. Эндиликда иккинчи ўриндаги "Навбаҳор"дан — 1, "Пахтакор"дан 4 очкога ортда қолмоқда. Тошкентда "Пахтакор" билан жавоб учрашуви бор. Лекин унгача Рўзиқул Бердиев уйда "Металлург" ва меҳмонда "Навбаҳор" синовидан ўтиши керак. "Насаф" ўзаро ўйинларда "Нефтчи"дан устун, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" билан тенг, лекин жавоб ўйинлари бор.

"Насаф" сўнгги 5та ўйиннинг 3тасида 3 очкони ўзиники қилган, 1та мағлубият ва 1 дуранг: жами 10 очко. Мазкур кўрсаткий бўйича Суперлиганинг иккинчи жамоаси бўлиб турибди. 

"Насаф" - "Қизилқум" 0:0

"Сурхон" - "Насаф" 1:2

"Насаф" - "Бунёдкор" 0:1

"Олимпик" - "Насаф" 1:3

"Насаф" - "Нефтчи" 2:0

"Аждарлар"га осон бўлмаслиги тайин. Эътиборли жиҳати, биринчи даврада "Насаф" бу бешта жамоадан ҳеч бирига мағлуб бўлмаган.

Қарши жамоасини кейинги 5та ўйиндаги рақиблари билан танишинг:

23-тур. "Насаф" - "Металлург"

22-тур. "Навбаҳор" - "Насаф" 

24-тур. "Пахтакор" - "Насаф" 

25-тур. "Насаф" - "Сўғдиёна" 

26-тур. ОКМК - "Насаф"

"Нефтчи"

"Нефтчи" 21-турга келибгина илк мағлубиятини, ўзи учун муҳим бўлган "Насаф" билан баҳсда, тан олишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, фарғоналиклар ҳамон чемпионлик учун курашда имкониятни сақлаб қолган. Жамоанинг захирасида битта ўйин бор ("Турон билан). Тўртинчи ўрин "Нефтчи" учун финиш эмас. Чунки "Насаф"дан 1, "Навбаҳор"дан 3, "Пахтакор"дан 6 очкогагина ортда қолаётганини кўришингиз мумкин. "Нефтчи" ўзаро ўйинларда тўплар нисбатига кўра, "Насаф"га ютқазди, "Пахтакор"дан эса устун, "Навбаҳор" билан тенг ва жавоб ўйини бор. 

"Буюк чинорлар" Қаршига 3та дуранг, 1та ғалаба билан етиб келганди. Энди эса уларнинг ёнига 1та мағлубиятни ҳам қўшамиз. "Нефтчи" 5та ўйинда очко жамғариш борасида жадвалда тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди. Мисол учун, аутсайдер "Қизилқум" ҳам фарғоналиклардан кўп очко ишлаган. 

"Нефтчи" - "Сўғдиёна" 0:0

ОКМК - "Нефтчи" 1:1

"Нефтчи" - "Андижон" 0:0

"Нефтчи" - "Бухоро" 3:0

"Насаф" - "Нефтчи" 2:0

Олдиндаги ўйинларда кимлар рақиблик қилади? Тақвим билан танишамиз. "Турон" билан қолдирилган ўйин 9 ноябрь куни бўлиб ўтади. 

22-тур. "Нефтчи" - "Сурхон"

23-тур. "Бунёдкор" - "Нефтчи"

24-тур. "Нефтчи" - "Олимпик" 

19-тур. "Турон" - "Нефтчи"

25-тур. "Нефтчи" - "Қизилқум"

26-тур. "Навбаҳор" - "Нефтчи"

Кўриб турибсизки, ҳал қилувчи палла ҳали олдинда. Ўтган мавсумда сўнгги турда омад "Пахтакор"га кулиб боққан. Лекин жамоа бу йил очко йўқотишда давом этса, олтин медаллар Тошкентни тарк этади.

 Муаллиф: Iskandarov Abdulaziz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Йиқилган" "Пахтакор" ва "Нефтчи". Курашга қайтган "Насаф" ва "Навбаҳор". Суперлигада ким чемпион бўлади?