Ўзбекистон Олимпия термасига қарши ўйиндан кейин Испания олимпиячилари бош мураббийи Санти Дения ва футболчи Альваро Фернандес фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйин курашларга бой кечди. Бугун иккита тўлиқ таркибимизни синаб олиш имконияти бўлди. Кейинги расмий ўйинларга тайёргарликни давом эттирамиз. Бизни олдинда Қозоғистонга қарши учрашув кутиб турибди.
Альваро Фернандес: - Биз яхши ўйин ўтказдик. Сизларнинг терма жамоангиз хам анча кучли экан. Биз кейинги ўйинларга тайёргарликни давом эттирамиз.
- Бугунги учрашувда Ўзбекистон терма жамоасидан қайси футболчиларни таъкидлаб ўта оласиз?
- Авваламбор терма жамоангизни бугунги чиройли ўйин ва яхши натижа билан табриклайман. Терма жамоангиз Олимпия ўйинларида йўлланма олишига тилакдошман. Фикримча, Ўзбекистон терма жамоаси тартибли ва жамоавий ўйин намойиш этди. Айнан қайсидир футболчини белгилаб ўтмайман. Бутун жамоа яхши ўйнади.
- Бугун чиройли ўйин бўлди, аммо голларни кўрмадик. Бугунги ўйинга режангиз қандай эди?
- Бизнинг асосий мақсадимиз тўпга эгалик қилиш бўлганди. Барча режаларимиз ўхшамади, аммо бугунги ўйиндан хулоса чиқариб, кейинги учрашувларда яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз.
- Яқинда Ўзбекистон футзал терма жамоасига тайинланган янги бош мураббий Хосе Велансиос Лопес ўйинни бугун стадиондан кузатди. Сиз жаноб Лопес билан кўришдингизми?
- Мен ушбу инсон билан кўп ишлаганман ва уни яхши танийман. У футзал бўйича катта мутахассис. Мен унга омад тилайман ва терма жамоангизга фойда келтиришига ишонаман. Юртингизда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида терма жамоангиз яхши натижага эришишига тилакдошман.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг