00:49 / 20.10.2023
283

Миржалол Қосимов: "Тўғриси, хурсандман"

Миржалол Қосимов: "Тўғриси, хурсандман"

Ўзбекистон Кубоги ярим финалида ОКМК ўз уйида “Навбаҳор”ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиш орқали финал йўлланмасини қўлга киритди. Учрашувдан сўнг ғолиб жамоа устози Миржалол Қосимов саволларга жавоб қайтарди. Дастлаб учрашув ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Қисқа қилиб айтаман: жуда ҳам зўр ўйин бўлди. Қўшимчасига пенальтилар сериясида ғалаба қозонганимиз нур устига аъло нур бўлди. Фурсатдан фойдаланиб йигитларимизни ва мухлисларимизни табриклайман.

- Учрашувдан олдин пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрилганмиди?

- Ҳар доим айтаманку, ҳар хил вазият бўлиши мумкин. Бу ҳам ишимизни бир қисми. Шунинг учун ҳам тайёргарлик кўрилган. Барибир майдонга яхши ният билан чиқилади. Лекин нима билан тугашини ўйиндан кейин биламиз. Қўшимча ярим соат ўйнадик ва 11 метрлик серияларгача давом этди. Тўғриси, хурсандман.

- Учрашув давомида Самвел Бабаян томонидан ҳакамларга кўп эътирозлар бўлди. Ҳакамлар ўйин даражасига мосмиди?

- Кимдир бошлаши керак. Ёшларга эътибор бериляпти, ҳакамлар орасида ҳам. Мен бунга бошқачароқ жавоб берган бўлардим. Масалан, театр қўйилаётганида дрижёрни ишини ковлаб туришса бу ҳам иш эмас-да. Ҳақиқатан хиссиётга берилади, ўйинни ичига кириб кетилади. 50-70 минг мухлис билан тўлган стадионларда ҳам бутун эътибор ўйинга қаратилади. Баъзида ҳужум қилаётганимизда ўзимиз ҳам калла қўямиз, керак бўлса оёқда ҳам ўйнаб юборамиз. Бу футболнинг бир қисми, бусиз иложи йўқ. Энг ёмон нарса беғам бўлиш. Шунинг учун бу нормаль ҳолат. Ҳакам ҳам у ёққа ва бу ёққа хато қилди, худди футболчиларга ўхшаб.

- Шогирдларингизда ғалабага бўлган кучли иштиёқ ва хоҳиш кўзга кўринди. Чемпионлар лигасида жамоангизга шу нарса етишмаётгандек...

- Четдан гапириш жуда осон. Ҳар бир ўйинга ўзига яраша тайёргарлик кўрилади. Майдонга ҳеч қачон хоҳишсиз тушмаймиз. Бир-бирига муносиб жамоалар чиқишди. Футболда ҳар хил вазиятлар бўлади. Ҳа, сафарда ютқаздик, кейин ўз уйимизда Ироқ жамоасига енгилдик. Ўша учрашувда 2-дақиқада хато туфайли тўп ўтказиб юбордик. Европа футболида ҳам дастлабки дақиқалардаёқ мана шундай ҳолатлар учраб туради. Қисқа айтадиган бўлсам, ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Бизни ўзига яраша мухлисларимиз бор. Авваламбор, қанча келишидан қатъий назар ўша мухлислар учун майдонга тушамиз. Лекин бу футбол, албатта хатолар бўлади. Ғалаба ва билан мағлубият ёнма-ён юради.

- Ҳақназари билан Санчесда мажбурий ўзгариш бўлди ва жароҳат сабабли алмаштирилди. ОЧЛ ўйинигача улар тиклана оладими?

- Шу бошни қотираётган нарса. Бу ўйинимиз тарихга айланди. Уч кундан кейин “Сепахон”га қарши ўйинимиз бор. Тикланиш жараёнлари ва олдин ҳам айтганимдек, жароҳат олганлар ҳам бор. Бу ҳам бир синов. Булардан ҳам ўтамиз. Бошни қотираётгани тезроқ ўзимизни тиклаб олишимиз керак.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Тўғриси, хурсандман"