2034 йилги жаҳон чемпионатининг қайси мамлакатда ўтказилиши маълум бўлди.
ФИФА 31 октябрга қадар мезбонлик учун аризаларни қабул қилди. Унга кўра, фақатгина Саудия Арабистони ЖЧ-2034 мезбонлиги учун расман ариза топширди. Шу тариқа, 2034 йилги мундиалга Саудия Арабистони мезбонлик қилиши маълум бўлди.
ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам ЖЧ-2034 Саудия Арабистонида ўтказилишини тасдиқлаб, ижтимоий тармоқларда бу ҳақда пост қолдирган.
«Футбол дунёни бирлаштиради», - дея ёзди ФИФА президенти.
Аввалроқ, Австралия ЖЧ-2034 мезбонлиги учун ариза топшириш фикридан қайтгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтса, ЖЧ-2030 Уругвай, Парагвай, Аргентина, Марокаш, Испания ва Португалияда ўтказилиши маълум қилинганди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар