date
views 335

Артета: "20 йилдан бери Англиядаман, аммо энди уяляпман. Шармандалик"

Артета: "20 йилдан бери Англиядаман, аммо энди уяляпман. Шармандалик"

"Арсенал" устози Микель Артетанинг фикрича, "Ньюкасл"га қарши баҳсни бошқарган ҳакам Стюарт Эттуэл рақиб жамоа голини бекор қилиши керак эди.

"Йигитларга раҳмат, улар жуда яхши ҳаракат қилишди. Кўплаб сабабларга кўра, натижа бошқача бўлиши керак эди. Агар бирор жамоа ғалабага интилган бўлса, бу "Арсенал".

Содир бўлган воқеадан уяламан, дунёнинг энг зўр лигасида бу гол бекор қилинмаганидан уяламан. 20 йилдан бери Англияда яшайман ва энди бундан уяла бошладим. Бу шармандалик.

Довга жуда кўп нарса қўйилган эди. Биз ҳар куни энг юқори даражада тўп тепишга ҳаракат қиляпмиз.

Биз етарли даражада яхши ўйнамасак, буни тан оламан. Аммо бугун содир бўлган воқеа ушбу лига мавқеига умуман мос келмайди.

Бунга алоқадорлигимдан уяламан" - деди Артета.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Артета: "20 йилдан бери Англиядаман, аммо энди уяляпман. Шармандалик"