22:48 / 06.11.2023
304

Рўзиқул Бердиев: "Келинг, бугун ҳеч кимни айбламайлик"

Рўзиқул Бердиев: "Келинг, бугун ҳеч кимни айбламайлик"

ОЧЛнинг 4-турида "Насаф" "Шаржа"ни ўз майдонида қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Дастлаб, Жигаури пенальтидан гол ура олмагачМарега ҳисобни очди. Захирадан майдонга тушган Лима эса жамоани қутқарди. Мазкур баҳсдан кейин "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳамма кўрди, рақиб 1 очко учун вақтни чўзишга уринди. Шунга қарамасдан ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик. Фақатгина бир марта жавоб бера олдик. Устунлик бизда бўлди. Кўпроқ ҳужум қилдик. Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади".

"Алибек охирида эҳтиёткор ўйнаши керак эди. Биз уни ёки Жигаурини айбдор, демаймиз. Сабаби, бутун жамоа ҳаракат қилди. Агар ҳисобни биз очганимизда вазият бошқача бўлиши мумкин эди. Умумий ҳолатдан келиб чиқиб айтадиган бўлса, бугун биз яхшироқ ўйнадик. Рақибни тўғриси ҳимояга "ётиб олиш"ини кутмагандик. Улар қарши ҳужумларга кўпроқ эътибор қаратади, деб ўйлагандик. Нимагадир жамоа очиқчасига ҳимояланди. Айбдорни изламайлик, йигитлар ҳаракат қилди", - деди Бердиев.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ўз гуруҳида 7 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. "Шаржа" эса ҳамон пешқадам бўлиб турибди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Келинг, бугун ҳеч кимни айбламайлик"