date
views 258

Муҳаммад Салоҳ мухлисларини хурсанд қилди

Муҳаммад Салоҳ мухлисларини хурсанд қилди

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия премьер-лигасининг 12-турида “Брентфорд” дарвозасига иккита тўп киритиб, жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, мисрлик футболчи Англия жамоалари сафида урган голлари сонини 200 тага етказиб олди.

Умумий ҳисобда, Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”да 198 та, “Челси”да иккита гол муаллифи бўлган.

31 ёшли футболчи ливерпулликлар таркибида барча турнирларда 322 та ўйин ўтказган. Шулардан Премьер-лигада 147 та, Еврокубокларда 44 та, Англия кубогида бешта, Лига кубоги ва мамлакат Суперкубогида биттадан тўп киритган.

Салоҳнинг “Челси”даги бир жуфт голи Англия Премьер-лигаси баҳсларига тўғри келган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муҳаммад Салоҳ мухлисларини хурсанд қилди