20:11 / 19.11.2023
405

Андраник Теймурян: "Ўзбекистон Эрон сингари қудратга эга ва Гонгконгдан анча кучли"

Андраник Теймурян: "Ўзбекистон Эрон сингари қудратга эга ва Гонгконгдан анча кучли"

Эрон ёрдамчи мураббийи Андраник Теймурян ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Алиризо Жаҳонбаҳшнинг ўйинда иштирок эта олмаслиги ачинарли, у терма жамоанинг энг самарали ўйинчиларидан бири эди. Бироқ жамоа лагеридаги муҳит яхши. Умид қиламанки, Ўзбекистонга қарши яхши ўйин намойиш этамиз.

Ўзбекистон кучли жамоа саналади, улар ҳимояланиш ва ҳужумларни ташкил этишда ажойиб ҳаракатланишади. Бўлажак рақибимиз Гонгконгдан анча кучли, биз CAFA турнирида рўбарў келганмиз. Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини ўргандик. Ўзбекистон Эрон каби ўйин намойиш этади. Бизни қийин беллашув кутиб турибди. Учрашувда уч очко қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", - деди эронлик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Эрон учрашуви 21 ноябрь куни 18:00 да старт олади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андраник Теймурян: "Ўзбекистон Эрон сингари қудратга эга ва Гонгконгдан анча кучли"