13:07 / 22.11.2023
390

Ўз жамоасининг “кушандалари” аниқланди

Ўз жамоасининг “кушандалари” аниқланди

Автоголлар – футболчилар дуч келиши мумкин бўлган энг ноқулай вазият. Ўз жамоаси дарвозасини ишғол қилиб қўйин ўйинчиларга ҳам, мураббийларга ҳам, мухлисларга ҳам ёқмайди.

Бироқ бир неча марта ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган футболчилар ҳам бор. Статистика экспертлари Англия Премьер-лигасида энг кўп автогол муаллифи бўлган ўйинчилар рўйхатини тузди.

Фрэнк Синклер, Уэс Браун, Райан Шокросс, Жонни Эванс ва Льюис Данк (6 тадан автогол)

Булар орасида икки нафари ҳамон майдонда. Эванс “Манчестер Юнайтед”да, Данк эса “Брайтон”да тўп тепяпти.

Мартин Шкртел (7 та автогол)

“Ливерпуль”нинг словакиялик футболчиси 2013-2014 йилги мавсум давомида тўртта автогол қайд этган. Умумий ҳисобда Мартин етти марта ўз жамоасини уялтириб қўйган.

Жейми Каррагер (7 та автогол)

“Ливерпуль” афсонасининг статистикаси ажойиб. Каррагер рақибларга учта гол урган бўлса, ўз жамоаси дарвозасига еттита тўп киритиб қўйган.

Фил Ягелка (7 та автогол)

Фил Ягелка Англия Премьер-лигасидаги фаолияти давомида 376 та ўйинда қатнашган.

Ричард Данн (10 та автогол)

Ўз жамоаси дарвозасини ишғол қилишда Даннга етадигани йўқ. “Манчестер Сити” ва “Астон Вилла” шарафини ҳимоя қилган футболчи ўз номини тарихга автоголлар билан муҳрлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўз жамоасининг “кушандалари” аниқланди