23:00 / 27.11.2023
261

"Ал Файсали" бош мураббийи: "Насаф" кейинги босқичга чиқишга арзийдиган жамоа"

"Ал Файсали" бош мураббийи: "Насаф" кейинги босқичга чиқишга арзийдиган жамоа"

"Насаф" ҳамда "Ал Файсали" ўртасида ўтказилган ОЧЛ гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинидан (3:1) кейин меҳмон жамоа устози Аҳмад Ҳайел матбуот анжуманида иштирок этди.

Аҳмад Ҳайел: "Бугунги баҳс учун футболчиларимга раҳмат айтмоқчиман. Биринчи бўлимни ғалаба билан якунладик. Биринчи таймдан кўнглим тўлди. Иккинчи бўлимнинг бошида иккита гол ўтказиб юбордик ва бу футболчиларимнинг мотивациясига таъсир қилди. Қайтишга ҳаракат қилдик, устунликка ҳам эришдик. Пенальтидан фойдалана олмадик. Умуман олганда, жамоамнинг ўйинидан қониқдим, натижадан эмас".

- "Ал Файсали"нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бугунги баҳсдан сўнг имкониятларимиз бироз пасайди. Миллий чемпионат ва ОЧЛда ёмон ўйин кўрсатмаяпмиз. Ушбу мусобақа гуруҳ босқичининг сўнгги ўйини қолди ва унда яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Бу бизнинг сўнгги баҳсимиз бўлмаслиги мумкин. Бироқ бундан кейин бор эътиборни миллий чемпионатимизга қаратсак керак.

- Ўйиндан олдин меҳмон жамоа вакиллари ўзгача ўйин кўрсатишлари ҳақида айтишганди, бугун ўша ўйинни намойиш эта олишдими?

- Биринчи ўйинимиздан фарқли равишда бугун бошқача тактика танлаган эдик. Режамиз - ҳимоявий ўйинга эътибор бериб, қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш эди. Иккинчи бўлимда режаларимиз бузилиб кетди. Рақибнинг иккита голидан сўнг олдинга ўтишга мажбур бўлдик.

- "Ал Садд" "Шаржа"ни мағлуб этди. Гуруҳдаги интрига сақланиб қолди. Сўнгги тур олдидан кейинги босқичга чиқиши мумкин бўлга жамоа номини айта оласизми?

- Ўйин бўйича қарайдиган бўлсак, "Насаф" жуда яхши номзод. Улар бунга арзийди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ал Файсали" бош мураббийи: "Насаф" кейинги босқичга чиқишга арзийдиган жамоа"