06:56 / 01.12.2023
149

Совринли ўрин учун курашадиган “Насаф” ва “ОКМК” ўйини олдидан статистик маълумотлар

Совринли ўрин учун курашадиган “Насаф” ва “ОКМК” ўйини олдидан статистик маълумотлар

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 26-турида “Насаф” ва “ОКМК” 1 декабрь, жума куни ўзаро баҳс олиб боради.

Қаршиликлар 47 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, Олмалиқ клуби 45 очко билан 4-поғонани банд этган.

Қуйида иккала жамоа ўртасида кечган баҳслар статистикаси ҳавола этилади:

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 33 бор куч синашган. Бўлиб ўтган 15 учрашувда “аждарлар”, 5 ўйинда эса “кончилар” зафар қучган. 13 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 50:29 га тенг. Устунлик “Насаф”да.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф“ – “ОКМК” 4:0, ОКМК – “Насаф” 2:0.

Жамоалар Суперлигадаги сўнгги ўзаро учрашувни 2023 йили 24 июнь куни Қаршида ўтказган. Бу беллашувда қаршиликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишган. Учрашувдаги голларга Ҳусниддин Алиқулов ва Лима Крузлар муаллифлик қилган.

Жамоаларнинг Олмалиқдаги сўнгги беш учрашувнинг натижалари:

26.06.2022 “ОКМК” — “Насаф”  2:2
15.08.2021 “ОКМК” — “Насаф”  1:1
02.07.2020 “ОКМК” — “Насаф”  2:1
30.09.2019 “ОКМК” — “Насаф”  2:1
19.10.2018 “ОКМК” — “Насаф”  0:2.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Совринли ўрин учун курашадиган “Насаф” ва “ОКМК” ўйини олдидан статистик маълумотлар