23:10 / 04.12.2023
167

ОЧЛ. "Навбаҳор" сафарда "Мумбай Сити"ни мағлуб этди, “Насаф” эса “Ас-Садд” билан дуранг ўйнади

Фото: ПФЛ

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг 6-туридан ўрин олган ўйинлар 4 декабрь, душанба куни бўлиб ўтди.

“Навбаҳор” сафарда “Мумбай Сити” меҳмони бўлди. Учрашувнинг 16-дақиқасида Эл Ҳаяти ҳисобни очди. 29-дақиқада Жамшид Искандеров жарима зарбасидан ажойиб гол уриб, мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим охирида Йован Жокич наманганликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва учрашув “Навбаҳор”нинг ғалабаси билан якунланди.

Самвел Бабаян жамоаси 13 очко билан гуруҳни 2-ўринда якунлади ва плей-офф босқичига йўл олди.

B гуруҳида “Насаф” “Ас-Садд”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. “Ас-Садд” футболчиси Матеус Урибе ўз номини таблога ёздириб қўйди. 83-дақиқага келиб, қаршиликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Захирадан майдонга туширилган Жамбули Жигаури боши билан гол урди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Жигаури яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва “Насаф”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда эса “Ас-Садд” ҳисобни тенглаштирди. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланди ва Рўзиқул Бердиев шогирдлари 11 очко билан гуруҳ етакчиси сифатида кейинги босқичга йўл олди.


6-тур баҳси

“Мумбай Сити” – “Навбаҳор” 1:2

Голлар: 1:0 — 16 Эл-Ҳаяти, 1:1 — 29 Жамшид Искандеров, 1:2 — 45+2 Жокич

“Мумбай Сити”: 13. Муҳаммад Наваз, 2. Раҳул Беке, 4. Тири, 6. Викрам Партап, 8. Йоэл Ван Ниф, 18. Ростин Гриффиц (5. Меҳтаб Синх 64), 23. Абдинасир Эл Ҳаяти, 24. Грег Стюарт, 30. Хорхе Перейра, 31. Акаш Мишра, 45. Лаленгмавиа.

“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Азимжон Аҳмедов, 5. Милош Милович, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброрбек Исмоилов, 22. Игор Голбан, 23. Йован Жокич, 31. Лука Чермел, 77. Асадбек Собиржонов, 91. Тома Табатадзе.

Огоҳлантиришлар: Ёэл Ван Ниф (12), Азимжон Аҳмедов (14), Акаш Мишра (28).

“Ас-Садд” – “Насаф” 2:2

Голлар: 1:0 — 5 Матеус Урибе, 1:1 — 83 Жигаури, 1:2 — 90 Жигаури, 2:2 — 90+4 Бунежа.

“Ас-Садд”: 22. Мешал Баршам, 2. Педро Коррея, 5. Тариқ Салмон, 6. Пауло Сильва, 7. Муҳаммад Ваад Альбаяти, 10. Ҳасан Ал Ҳайдос, 11. Боғдод Бунежа, 16. Буалем Ҳуки, 51. Акром Афиф, 55. Амин Ҳазбави, 88. Андрес Виля.

“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сидиқов (8. Зафармурод Абдираҳматов, 46), 17. Суҳроб Нуруллоев (99. Азизбек Амонов, 46), 19. Матеус Лима (70. Жамбули Жигаури, 66), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (10. Андрес Чавес, 90), 88. Марко Станоевич (18. Баҳром Абдураҳимов, 46).


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ. "Навбаҳор" сафарда "Мумбай Сити"ни мағлуб этди, “Насаф” эса “Ас-Садд” билан дуранг ўйнади