
"Ал Садд" ҳамда "Насаф" ўртасидаги ОЧЛнинг гуруҳ босқичи 6-тур ўйинидан (2:2) мезбонлар устози Виссам Ризқ иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
"Афсуски, омадимиз келмади. Биз ғалаба қозонамиз деб умид қилгандик, аммо буни уддалай олмадик ва дурангга эришдик. Ҳозир гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибмиз ва бошқа гуруҳлардаги натижаларни кутишга мажбурмиз. Биз имконимиз даражасида ҳаракат қилдик, бироқ муваффақиятга эриша олмадик. Футболчилар кўп тер тўкишди ва жанговар ўйин намойиш этишди. Бу ўйиндаги дурангни кўпроқ мағлубиятга тенг дейиш мумкин. "Насаф" кучли жамоа, шунга қарамасдан, ғалабага яқин эдик, хавфли вазиятлар содир этдик, аммо омад бизга кулиб боқмади".
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 