Жаҳонгир Зокиров: " Жо Жойс ва Филипп Хргович ҳайрон қолишди"

1 дақиқа ўқиш605
Жаҳонгир Зокиров: " Жо Жойс ва Филипп Хргович ҳайрон қолишди"

Юртимиз бокс оламида истеъдодлар жуда кўп. Жумладан, ўсмир ва ёшлар тоифасида деярли барча нуфузли мусобақаларда ғалаба қозонган Жаҳонгир Зокиров ҳам ўзбек бокси келажаги сифатида эътироф этилмоқда. Оғир вазн тоифаси вакили бўлган, Зокиров куни кеча ўзи якунига етган катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатида ғалаба қозонди. Биз ушбу боксчимиз билан боғланиб, қисқача суҳбатда бўлдик.

- Аввало Ўзбекистон чемпионатидаги ғолиблик билан табриклайман. Ушбу мусобақа ташкилотчилиги, таассуротлари билан ўртоқлашсангиз?

- Ассалому алайкум. Табрик учун раҳмат! Назаримда бу галги чемпионат аввалгиларидан сира қолишмайдиган тарзда, юқори савияда бўлиб ўтди. Ташкилотчилик ҳам яхши бўлди. Рақобат кучли кечди.

- Сиз яқиндагина профессионал боксда ҳам дебют жангини ўтказдингиз. Барибир ҳаваскор ва профда услуб бироз бошчақа бўлади. Сизга бу қай даражада сезилди? Қийинчилик туғдирмадими мослашув?

- Тўғри, ҳаваскор билан профессионал бокс анчагина фарқ қилади. Ўйлайманки, яхши мослашиб олдим. Бу борада қийинчилик сезмадим. Албатта, бунда мураббийларимнинг ёрдами катта бўлди.

- Америкада тайёргарлик давомида машҳур проф боксчилар, Жо Жойс ва Филип Хргович билан спарринглар ўтказгансиз. Улардан қандай тажрибалар олдиз? Уларга қай даражада "қийнадим" дея оласиз?

- Албатта, тажрибали боксчилар билан спарринглар яхши ўтди. Улардан кўп нарса ўргандим. Айниқса, Филипп Хрговичдан ўзимга керакли бўлган тажрибани олдим. Тўғриси, улар мендан жиддий қаршиликни кутмаганлигини айтишди. "Бу қандай бокс, қайси мактаб?",- дея ҳайрон қолишди.

- Энди яна ҳаваскор боксда давом этасизми ёки профда ҳам жанглар ўтказиб турасизми?

- Асосан эътиборимни ҳаваскор боксга қаратаман. Бироқ, профессионал йўналишда ҳам рейтингимни яхшилаб бориш учун, жанглар таклиф қилишса, албатта рози бўламан.

- Париж Олимпиадасида Баҳодир Жалолов йўлланмани қўлга киритди. Ундан кейинги Олимпиадада иштирок этиш ниятингиз борми?

- Ҳа, 2024 йилда Баҳодир Жалолов иштирок этади. Шубҳасиз, 2028 йилги Олимпиадага йўлланма олиб, иштирок этаман, деган умиддаман.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?