Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 14-турида “Бавария” ва “Айнтрахт” 9 декабрь, шанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида Омар Мармуш ҳисобни очди. 31-дақиқада Junior Дина-Эбимбе “Айнтрахт”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Ҳюго Ларссон ҳисобни йириклаштирди. Биринчи бўлим сўнгида Жошуа Киммих ҳисобни қисқартирди.
Иккинчи бўлимда “Айнтрахт” голлар шоусини давом эттирди. 50-дақиқада Дина-Эбимбе дублни расмийлаштирди. 60-дақиқада Ансгар Кнауфф ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва мюнхенликлар йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
“Айнтрахт” ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 21 тага етказди ва 7-ўринга кўтарилиб олди. Мюнхенликлар эса 32 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Бундеслига
14-тур баҳси
9 декабрь, шанба
“Айнтрахт” – “Бавария” 5:1
Голлар: 1:0 – 12 Мармуш, 2:0 – 31 Дина-Эбимбе, 3:0 – 36 Ларссон, 3:1 – 44 Киммих, 4:1 – 50 Дина-Эбимбе, 5:1 – 60 Кнауфф.
“Айнтрахт”: Trapп, Бута, Кох, Тута, Пачо, Дина-Эбимбе (Нкунку, 76), Геце, Ларссон, Шаиби, Кнауфф, Мармуш.
“Бавария”: Нойер, Мазрауи (Лаймер, 46), Упамекано, Ким Мин Чже, Дэвис (Геррейру, 46), Горетцка, Киммих, Коман (Гнабри, 66; Мусиала, 71), Сане, Шупо-Мотинг (Мюллер, 66), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Ким Мин Чже (23), Мармуш (67), Сане (71).
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг