date

2023 йил Европада "гол+пас" тизими бўйича энг яхши ўйинчи ким бўлди?

2023 йил Европада "гол+пас" тизими бўйича энг яхши ўйинчи ким бўлди?

"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн 2023 йилда топ-5 Европа лигалари бўйича самарали ҳаракатлар сони бўйича энг яхши ўйинчи бўлди.

Англиялик жами 45та гол ва ассист қайд этди, у йилнинг биринчи қисмини "Тоттенхэм"да ўтказди.

39тадан самарали ҳаракат Килиан Мбаппе (ПСЖ) ва Муҳаммад Салаҳ ("Ливерпуль")га тегишли, улар иккинчи ўринни бўлишиб туришибди. Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити")да эса 38та.

34тадан "гол+пас" Лаутаро Мартинес ("Интер") ва Антуан Гризманн ("Атлетико")да, 33тадан Луи Опенда ("Ланс"/"Лейпциг") ва 32тадан Олли Уоткинс ("Астон Вилла") қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Кейн "Бавария"га 2023 йилнинг августида ўтди. Ўйинчининг клуб билан шартнома бўйича келишуви 2027 йилга қадар мўлжалланган. Футболчининг айни пайтдаги трансфер баҳоси 110 миллион еврони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » 2023 йил Европада "гол+пас" тизими бўйича энг яхши ўйинчи ким бўлди?