00:02 / 08.01.2024
617

Осиё Кубоги олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир футболчиси сафдан чиқди

Осиё Кубоги олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир футболчиси сафдан чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги мусобақаси олдидан Фаластинга қарши назорат ўйинида иштирок этди. Учрашув Сречко Катанец шогирдларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинни бевосита стадиондан кузатиб борган футбол мутахассиси Алишер Никимбаев учрашувда Ўзбекистон терма жамоасининг бир ўйинчиси жароҳат олганини маълум қилди.

Умуман олганда Ўзбекистон ғалабага ҳақли ўйин кўрсатди. Ўйиннинг катта қисмида устунлик қилди. Фаластинликлар эса фақатгина Катанец бир вақтнинг ўзида бир неча ўйинчиларни алмаштиргандагина кичик устунликка эга бўлди. Ўша пайтда фаластинликлар иккита вазият яратди, бирида тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди.

Ўйин якунида эса Ўзбекистон гол урганидан сўнг, бир марта пенальтидан унумли фойдалана олмади. Баҳс сўнгида эса битта голли вазият кўкка совурилди.

Катанецни хафа қилган ягона нарса футболчилардан бирининг жароҳат олиб, майдонни тарк этгани бўлди. Эҳтимол, у футболчи Осиё Кубоги дастлабки ўйинида майдонга туша олмайди. Футболчининг исмини ошкор этмайман, бу ҳуқуқни ЎФА матбуот хизматига қолдираман”, — дея ёзмоқда Алишер Никимбаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Элдор Шомуродовнинг жароҳат сабабли турнирни ўтказиб юбориши маълум бўлганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Кубоги олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир футболчиси сафдан чиқди