Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 2023 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди.
Лига 8 ой давомида ойнинг энг яхшиларини ўзига хос услубда аниқлаб келди. Овоз бериш жараёнида 18 нафар мустақил экспертлар иштирок этди. Мана шу овозлар жамланмасидан келиб чиқиб, йилнинг энг яхшиси аниқланди.
Унга кўра, “Андижон” ҳужумчиси Рубин Ҳебай Суперлигада йил футболчиси деб топилди. “Бургутлар” форварди июнь ойининг энг яхши футболчиси деб топилиши билан бирга май ҳамда октябрь ойида ҳам номзодлар орасидан ўрин олган эди ва якунда 92 очко тўплаган ҳолда йил футболчиси деб топилди.
Суперлига. Йил футболчиси:
Рубин Ҳебай (“Андижон”) – 92 очко
Забиҳилло Ўринбоев (“Металлург”) – 81 очко
Ислом Кенжабоев (“Қизилқум”) – 71 очко.