Осиё кубоги Ўзбекистон - Сурия (0:0) учрашувидан кейин терма жамоамиз ҳимоячиси Умар Эшмуродов бугунги учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.
- Бугунги учрашув бўйича фикрларингиз. Қийин учрашув ўтказдик. Бугунги режамиз нега иш бермади?
- Дастлабки учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик, аммо айрим бир жиҳатларда ўйинимиз қовушмади. Биринчи бўлимда яхши ҳужум ташкил эта олмадик. Иккинчи таймда эса кўпроқ тўпни назорат қилдик ва вазиятлар яратдик, лекин рақиб дарвозасини ишғол эта олмадик. Ҳавотирга ўрин йўқ, мусобақа энди бошланди ва биз бор йўғи биринчи учрашувни ўтказдик. Кейинги турларда яхшироқ натижа қайд этишимизга ишонаман.
- Бугун ҳимоя чизиғимиз қандай ўйин ўтказди? Ҳимоячиларимиз учун бугунги учрашув қийин кечдими?
- Сурия терма жамоаси кўпроқ ҳимояланди ва кам вазиятлар яратишди. Менинг фикримча бугун ҳужумчиларимиз кўпроқ қийналишди, сабаби рақиб тартибли ҳимояланди.
- Кейинги учрашувга терма жамоамиз қайси жиҳатларни кучайтириши керак.
- Кўпроқ иштиёқ ва ишонч бўлиши керак. Ҳаракатдан тўхтамаслигимиз керак, кейинги учрашувларда барчаси ўз жойига тушади.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг