Айни пайтда Ҳиндистон - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
"Ҳиндистон терма жамоасини ўрганишда давом этяпмиз. Биринчи ўйинни кузатдик. Ўйлайманки жуда тартибли жамоа. Австралия дарвозабоннинг хатосидан кейин гол урмагунча тартибли ўйнади. Ҳиндистон муносиб рақиб, яхши ўйин бўлади. ИншаАллоҳ ўз имкониятларимиздан яхшироқ фойдаланишга ҳаракат қиламиз.
Биринчи ўйиндан кейин мухлисларимиз биздан хафа бўлишгани аниқ. Ҳар бир футболчи ТВ ортида ота-онаси, халқимиз қўллаб турганини ҳис қилади. Ҳиндистон билан ўйинда ғалаба қозониб уларни хурсанд қилиш учун барча ишни қиламиз", - деди Отабек Шукуров ўйинолди матбуот анжуманида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар