18:23 / 17.01.2024
166

Грэм Арнольд: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

Грэм Арнольд: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

Осиё кубоги "B" гуруҳининг иккинчи туридан ўрин олган Австралия - Сурия учрашувидан олдин Австралия терма жамоаси бош мураббий ва футболчи Азиз Бехич матбуот анжуманида қатнашишди.

- Жаноб бош мураббий Сурияга қарши учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Учрашувга тайёрмиз. Ҳиндистонга қарши яхши ўйнадик ва эртага яна бир синов олдида турибмиз.

Азиз Бехич

- Эртанги учрашув ҳақида нималар дея оласан?

- Сурия терма жамоасида яхши таркиб йиғилган. Биз эртанги баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик.

- Дастлабки учрашувда бир нечта муаммоларга дуч келдик дедингиз. Айнан қайси позицияларни кучайтиришни истайсиз?

- Ҳиндистонга қарши учрашувда зарбадан олдинги пас беришда муаммо бўлди. Мен жамоамиз билан ушбу жиҳатни тўғрилашга эришдик.

- Сурияга қарши қандай натижа кутмоқдасиз ва қандай натижадан қониқасиз?

- Фақат ғалаба. Биз бу ерга нима учун келганлигимизни биламиз ва ким рақиб бўлишидан қатъий назар ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Ўтган матбуот анжуманларида биз бу ерга кубок учун келдик дедингиз. Биринчи учрашувдан кейин жамоангизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Олдиндан бирор нима дейиш қийин. Ўйиндан ўйинга режамиз ўзгаради. Ҳозир фақат Сурияга қарши учрашув ҳақида ўйламоқдамиз.

- Жамоангизда жароҳатлар борми?

- Йўқ. Барча футболчилар майдонга тушишга тайёр.

- Австралия Осиё минтақасига кўчиб ўтганига кўп бўлмади. Сизнинг мамлакатингизда ушбу қарорни қандай қабул қилишган. Мухлислар ушбу қарорни қўллаб қувватлашадими?

- Менимча ҳа. Сабаби Осиё минтақаси орқали футболимизни ривожлантиришимиз мумкин. Осиёда кучли терма жамоалар жуда кўп. Океанияда эса терма жамоаларнинг сони кам. Осиё футбол конфедерациясига кўчиб ўтганимиздан фақат Янги Зеландия ранжиган(кулади).


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Грэм Арнольд: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"