Айни дамда Осиё кубоги ўзининг энг қизғин палласига кирмоқда. Журналистлар учун аталган медиа марказда ҳамкасбларимизни терма жамоамиз ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. Тожикистоннинг "VARZISH TV" канали мухбири - Аловуддин Бўриев бугунги Ўзбекистон футболи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикрингиз қандай?
- Менимча, Ўзбекистон терма жамоаси биринчи турда ўз имкониятларини тўлиқ намойиш эта олмади. Жуда мураккаб ва оғир кечган баҳсда дуранг қайд этдинглар. Мусобақа энди бошланди ва унда биринчи ўйиндаёқ бор имкониятни намойиш этишнинг имкони йўқ. Сурия билан баҳсдаги натижага қарамай, Ўзбекистон терма жамоасини бемалол плей-оффга чиқишини тахмин қиляпман.
- Бугунги кўрсатаётган футболимиз ҳақида фикрингиз қандай?
- Биласизми, футболчилар майдонда мураббийнинг кўрсатмасидан келиб чиқиб ҳаракат қилади. Яъни, улар ансамбль бўлса, мураббий дирижёрдек гап. Ҳар қандай жамоа ўз мураббийининг фикр ва қарашларини майдонда акс эттиради. Ўзбекистон терма жамоасининг бугун кўрсатаётган ҳимоявий футболи ҳам айнан шу билан боғлиқ. Мен буни яхши ёки ёмон деб айта олмайман. Шунчаки, натижани кутиш керак. Хулоса қиладиган даврга ҳали эрта.
- Ҳозирги Тожикистон терма жамоасининг имкониятлари қандай?
- Биласизми, Тошкентдаги Ўзбекистонга бой берилган баҳсдан сўнг Петр Сегрт жамоа ўйинини анча кучайтирди. Ўйинимиз анча ўзгарди. Албатта, яхши томонга. Ҳозир "Эйнштейн" футболчиларни тезроқ ҳаракат қилишга ундамоқда.
- Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффдаги имкониятлари қандай деб ўйлайсиз?
- Менимча, сизлар гуруҳда иккинчи ўрин билан плей-оффга чиқасизлар. У ерда нисбатан кучсизроқ жамоа билан баҳсда ғалаба қозониб чорак финалда Қатар билан тўқнаш келасизлар. Айни дамда Ўзбекистон таркиби ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, мусобақа мезбонларидан ўтишга қодир. Ярим финалда эса сизларни катта эҳтимол билан Эрон терма жамоаси кутиб туради. Айнан бу баҳсда Эроннинг ғалаба қозониш имконияти юқори. Менинг, мусобақа учун тахминим шундай.
- Чемпионлик учун асосий даъвогарлар ким?
- Биринчи ўринда Эрон асосий фаворит. Кейин Япония ва Жанубий Кореяни алоҳида эътироф этган бўлар эдим.
- Агар плей-оффда тўқнаш келиб қолсак, қайси жамоа ғалаба қозонади деб ўйлайсиз?
- Буни мендан сўраманг. Келинг, яхшиси асосий вақт дуранг бўлади ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланади деб қутуламан. Икки жамоага ҳам яқинлашиб келаётган муҳим баҳсларда омад ва зафарлар тилаб қоламан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”