15:24 / 22.01.2024
124

Одил Ҳамробеков: Австралия билан олдинги натижалар қоғозда қолган, кейинги босқичда рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ

Одил Ҳамробеков: Австралия билан олдинги натижалар қоғозда қолган, кейинги босқичда рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги 3-турида Австралия билан куч синашади. Бугун учрашув олдидан жамоалар бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз етакчиларидан бири Одил Ҳамробеков иштирок этди.

Мусобақа юқори савияда, кутилмаган натижалар ва қизиқарли ўйинлар билан ўтмоқда. Бизни эртага ажойиб беллашув кутиб турибди.

Жамоанинг кайфияти яхши. Аввалги ўйиндаги ғалаба бунга янада туртки бўлди. Австралияга гол ура олмаганимиз бу статистика холос. У қоғозда қолди. Бундай натижанинг қачондир охири бор. Биз анъанага чек қўйишга ҳаракат қиламиз.

Бундай мусоабқага келишдан олдин ҳар қандай жамоа ўз олдига мақсад қўяди. Ҳозирги замонавий футболда тасодифий натижаларни кўриб турибмиз. Оддий жамоалар етакчиларга қаршилик кўрсатиши мумкин. Ўйинга келадиган бўлсак, дуранг ёки ғалаба қилсак, у ёки бу жамоага тушамиз, деб ўйлаб ўтиришга вақт йўқ. Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. У хоҳ Австралия бўлсин, хоҳ Саудия Арабистони, - деди Олид Ҳамробеков.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Ҳамробеков: Австралия билан олдинги натижалар қоғозда қолган, кейинги босқичда рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ