Футбол бўйича Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон Австралия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида ўзбекистонлик ҳужумчи Игор Сергеев жароҳат олиб майдонни тарк этди. Сергеевнинг жароҳати борасида ЎФА матбуот хизмати маълумот берди:

Тиббий штаб томонидан зарур текширувлар ўтказилди. Афсуски, дастлабки тиббий текширувлар Игорнинг ўнг тиззасидан жиддий жароҳат олганини кўрсатди.

Футболчимиз турнирдаги иштирокини якунлади. Яқин вақт ичида жарроҳлик операциясини ўтказиши кераклиги аниқланди. ЎФА ҳамда футбол жамоатчилиги номидан Игорга Осиё кубогидаги ёрқин ўйини учун миннатдорчилик билдириб, саломатлик тилаймиз”.