18:46 / 25.01.2024
289

Осиё Кубоги. Жанубий Корея Малайзия билан дуранг ўйнади, Иордания эса Баҳрайнга ютқазиб қўйди

Осиё Кубоги. Жанубий Корея Малайзия билан дуранг ўйнади, Иордания эса Баҳрайнга ютқазиб қўйди

Футбол бўйича Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган ўйинлар 25 январь, пайшанба куни бўлиб ўтди.

E гуруҳида Жанубий Корея Малайзияга қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 21-дақиқасида Чжон Ву Ен ҳисобни очди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисоби билан якунланди.

Иккинчи бўлимда эса малайзияликлар фаоллик кўрсатиб, ҳисобни тенглаштирди. 51-дақиқада Файсал Ҳалим ажойиб зарба билан кореяликлар дарвозасини ишғол қилди. 60-дақиқада эса Жанубий Корея дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ариф Айман Ҳанапи ушбу пенальтини аниқ амалга оширди. 83-дақиқада Ҳазми автогол муаллифига айланиб, мувозанатни тикланишига сабабчи бўлди. Ўйин охирида эса Сон Ҳён Мин пенальтидан гол урди. 90+15-дақиқада Ромел Моралес ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Иордания Баҳрайнга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувдаги ягона гол 34-дақиқада Абдулла Юсуф Ҳелал томонидан урилди.

E гуруҳида 3-турдан сўнг жадвал қуйидагича кўриниш олди:


Осиё Кубоги

3-тур баҳслари

Корея Республикаси - Малайзия 3:3

Голлар: Жонг Ву-Йонг (21), Файсал Ҳалим (51), Ариф Айман (62-пен), Сйихан Хазми (83-автогол), Сон Хен-Мин (90+4-пен), Ромель Моралеш (90+15).

Корея Республикаси - 21. Жо Хйеон-Ву, 19. Ким Йонг-Гвон, 23. Ким Тае-Хван, 4. Ким Мин-Же, 22. Сеол Йонг-Ву (3. Ким Жин-Су, 75), 10. Ли Жае-Сунг, 6. Хванг Ин-Бом (8. Хонг Хьюн-Сеок, 62), 18. Ли Канг-Ин, 17. Жонг Ву-Йонг (20. Ох Хйон-Гю, 75), 7. Сон Хен-Мин, 9. Чо Ге-Сунг (11. Хванг Хи-Чан, 62).

Малайзия - 16. Сйихан Хазми, 22. Лавере Чорбин-Онг, 3. Шаҳрул Саад, 21. Дион Кулс, 4. Даниэль Тинг, 6. Доминик Тан (15. Жуниор Элшталь, 84), 18. Брендан Ган (26. Ромель Моралеш, 90+11), 8. Стьюуарт Уилкин, 9. Даррен Лок (17. Пауло Жосеу, 73), 7. Файсал Ҳалим (14. Сямер Кутти Абба, 84), 12. Ариф Айман (19. Аҳяр Рашид, 84).

Огоҳлантириш: Ли Жае-Сунг (19).

Иордания - Баҳрайн 0:1

Гол: Абдулла Юсуф Ҳилол (34).

Иордания - 1. Ёзид Абдулла, 19. Анас Бани Ясин, 17. Салим ал-Ажалин (4. Бараъа Мари, 85), 16. Ферас Шилбая, 3. Абдуллоҳ Насиб, 2. Муҳаммад Абу Ҳашиш, 14. Ражаъи Аяд (15. Иброҳим Садиҳ, 74), 26. Фади Авад, 24. Юсуф Абу Жалбуш (18. Солиҳ Ратиб, 85), 11. Язан ал-Наймат (20. Ҳамза ал-Дардур, 74), 9. Али Олван (25. Анас ал-Авадат, 74).

Баҳрайн - 22. Иброҳим Лутфаллаҳ, 3. Волид ал-Ҳаям, 18. Муҳаммад Одил (26. Ҳуссайн ал-Экер, 81), 4. Сайид Бақир, 23. Абдулла ал-Ҳасасси, 10. Комаил ал-Асвад (20. Маҳди ал-Ҳумайдан, 63), 8. Муҳаммад Марҳун (11. Иброҳим ал-Ҳатал, 71), 6. Муҳаммад ал-Ҳардан (25. Иброҳим ал-Вали, 85), 15. Жассим ал-Шайҳ, 7. Али Мадан (16. Муҳаммад Абдул Қаюм, 62), 9. Абдулла Юсуф Ҳилол.

Огоҳлантириш: Салим ал-Ажалин (56), Али Олван (67).


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Кубоги. Жанубий Корея Малайзия билан дуранг ўйнади, Иордания эса Баҳрайнга ютқазиб қўйди