«Реал» Давид Алаба учун 80 миллион евро таклиф қилди
Мадриднинг "Реал" клуби "Бавария" ҳимоячиси Давид Алабани сотиб олиш ишларини давом эттирмоқда.
Хабар қилинишича, мадридликлар Алаба учун 80 миллион евро таклиф қилишган. Шунингдек футболчининг ўзига "Реал" раҳбарияти ярим ҳимояда ўйнашини ваъда қилган ва шу орқали ўз сафига оғдириб олмоқчи.
"Реал" аввал ҳам Алабани сотиб олишга ва унга 65 миллион евро таклиф қилган эди. Аммо "Бавария" раҳбарияти буни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам "Реал" бош мураббийи Зайниддин Зидан клубга яна бир ярим ҳимоячи керак эмаслиги ва бу ҳолат ички муҳитга акс таъсир ўтказиши мумкинлигини айтганди.
Манба: www.championat.com