00:20 / 30.01.2024
283

Иван Бошкович: "Таиландда аниқ устунлик бор, дея олмайман. Лекин бу Ўзбекистонга хотиржамлик бермаслиги керак"

Иван Бошкович: "Таиландда аниқ устунлик бор, дея олмайман. Лекин бу Ўзбекистонга хотиржамлик бермаслиги керак"
Ўзбекистон - Таиланд учрашувидан аввал бевосита Таиланд футболини биладиган мутахассис, футболчиларга юзланмоқдамиз.

"Насаф"нинг собиқ черногориялик футболчиси, "Сўғдиёна" устози Иван Бошкович фаолияти давомида Таиланднинг "Чонбури", "Срирача", "БЕК Теро Сасана", "Краби", "Сисакет", "Районг" каби клубларида тўп тепган. Табиийки, мураббий уларнинг футболидан хабардор.

- Таиланд футболини яхши даражада дейишим мумкин. Улар охирги 5-10 йилда яхши натижаларга эришди ва ҳурматга лойиқ. Ташкилотчилик, малакали хорижлик мутахассислар мамлакат футболи савиясини оширмоқда. Клублар ўз академиясига эга бўляпти. Аниқ дастур ва стратегия асосида ишламоқда. Барча клублар хусусий ва кучли ҳомийларга эга.

- Эртанги ўйинда уларда аниқ устунлик йўқ. Лекин бу фаворит Ўзбекистонга хотиржамлик бермаслиги керак. Ғалаба учун босим бўлмаган вазиятларда бундай жамоалар янада яхшироқ ўйнай олиши мумкин. Таиландда ҳар қандай рақибга муаммо туғдирадиган техник, эпчил ва креатив футболчилар бор. Улар кучга асосланган футболни ёқтирмайди. Бу эса Ўзбекистонга устунлик бериши керак.

- Таиландда юқори савиядаги мутахассислар фаолият олиб бормоқда. Улар майдонда бир-бирини яхши тушунади. Сифат, савия борасида Ўзбекистон фаворит. Лекин битта ўйинга яхшигина тайёргарлик талаб этилади. Руҳий тайёргарлик бунда жуда муҳим ҳисобланади. Агар концентрация ва ўйиндаги интизом юқори савияда бўлса, Ўзбекистон катта муаммога дуч келмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Иван Бошкович: "Таиландда аниқ устунлик бор, дея олмайман. Лекин бу Ўзбекистонга хотиржамлик бермаслиги керак"