Осиё кубоги-2023 тобора ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Бугун, 30 январ куни Ўзбекистон миллий жамоаси нимчоракфинал доирасида Таиландга қарши саф тортади. Ушбу рақиб мусобақада дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган ягона жамоа саналади.
Саралашдаги рақиб
Ўзбекистон миллий жамоаси бугунги рақиб – Таиланд билан сўнгги ўйинини 2022 йилнинг 14 июн куни Осиё кубоги саралаши доирасида Наманганда ўтказган ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Қатардаги финал босқичига пешқадам сифатида йўлланма олганди. Водийда ўтган саралаш ўйинида Жалолиддин Машарипов ва Азизбек Турғунбоевнинг голи вакилларимизга ғалаба келтирганди. Ўзбекистон гуруҳ босқичида Шри-Ланка (3:0), Малдив (4:0) ва Таиландни (2:0) мағлуб этган ҳолда Осиё кубогига йўлланма олган бўлса, Таиланд гуруҳда 6 очко билан 2-ўринни эгаллаб, турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.
Қатарда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоа
Таиланд миллий жамоаси Осиё кубоги-2023 турнирида F гуруҳидан ўрин олиб, Саудия Арабистони (0:0), Уммон (0:0) ва Қирғизистон (2:0) билан баҳсларда бир ғалаба ва икки дуранг қайд этган ҳолда гуруҳда Саудиядан кейинги 2-ўрин билан нимчоракфинал босқичига йўлламани қўлга киритди. Эътиборлиси, япониялик мураббий Масатада Исии бошқарувидаги жамоа ушбу турнирда ҳозирча ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган ягона жамоа бўлиб турибди. Ўзбекистон бу борада турнирдаги биринчи жамоага айланиши мумкин.
Рақиб жамоа ҳимояда анча тартибли ўйнай олишини Қирғизистон, Уммон ва Саудия Арабистонига қарши ўйинларда намойиш этган бўлса-да, ҳужумкорлик масаласида етарлича муаммоларга эга. Таилар қирғизларга қарши баҳсда Жайдеднинг дубли эвазига ғалаба қозонгач, сўнгги икки баҳсда Уммон ва Саудия дарвозасига йўл топа олишмади.
Таркиблар баҳоси: Ўзбекистон Таиланддан қимматроқ
Ўзбекистон миллий жамоаси таркибининг номдорлиги жиҳатдан Таиланддан устун. Буни Transfermarkt порталида икки жамоа ўйинчиларининг қийматини таққослаб ҳам билиш мумкин. Хусусан, Ўзбекистон миллий жамоасининг умумий қиймати 25,5 миллион еврони ташки этса, Таиланд бу борада 10,05 нархга эга.
Футболчиларнинг алоҳида трансфер баҳоси бўйича ҳам ҳамюртларимиз устунликка эга. Аббосбек Файзуллаев миллий жамоамизнинг айни пайтдаги энг қимматбаҳо ўйинчиси саналса, рақиб таркибида жамоа тўпурари бўлиб турган Супачаи Жайдед энг қиммат футболчи саналади.
Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо 3 футболчиси:
1. Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА) – 4 млн евро
2. Отабек Шукуров (эркин агент) – 2,5 млн евро
3. Жалолиддин Машарипов (Пансерраикос) – 1,5 млн евро.
Таиланднинг энг қимматбаҳо 3 футболчиси:
1. Супачаи Жайдед (Бурирам Юнайтед) – 1 млн евро
2. Супачок Сарачат (Хоккайдо) – 800 минг евро
3. Супанат Муэнта (Левен) – 800 минг евро.
Жуфтлик ғолибини Қатар кутмоқда
Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги учрашув ғолибини чоракфиналда Қатар кутмоқда. Турнир мезбони 1/8 финалда душанба куни Фаластин устидан ғалабага (2:1) эришди ва 1/4 финалга чиқди. Чоракфиналдаги Қатар ва Ўзбекистон/Таиланд жуфтлиги ғолибини эса яримфиналда Эрон ёки Япония сингари турнир фаворитларидан бири қарши олиши эҳтимоли катта.
Ўйинни малайзиялик ҳакам бошқаради
Осиё кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Таиланд ўйинини малайзиялик Муҳаммад Назми бин Насаруддин бош ҳакам сифатида бошқаради.
Унга ҳамюртлари Муҳаммад Заирул ҳамда Ариф Шамил ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф ишлайди. Шунингдек, учрашув ВАР ҳаками вазифасини Омар Муҳаммад Аҳмад (БАА) бажарса, АВАР сифатида саудиялик Холид Солиҳ Алтураис ишлаши кўзда тутилган.
Эътиборли томони, ушбу ҳакам ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3та турида ўзбек клублари иштирокидаги баҳсларда ҳакамлик қилган ва вакилларимиз бу баҳсларда мағлуб бўлмаган. У турнирнинг 2-турида «Навбаҳор» – «Мумбаи Сити» (3:0), 4-турида «Аҳал» – «Пахтакор» (1:1) ҳамда 6-турда «Мумбаи Сити» – «Навбаҳор» (1:2) учрашувида ишлаб, чўнтагидан жами 32 марта сариқ карточка, 4 бор қизил карточка чиқарган ва 3 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган.
Анонс. Осиё кубоги-2023. 1/8 финал
ЎЗБEКИСТОН – ТАИЛАНД
30 январ | 16:30 (Тошкент вақти)
Доҳа, «Ал-Жануб» стадиони.
ТВ-трансляция: «Cпорт». “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”