Осиё Кубогининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди

Фото: ЎФА
Футбол бўйича Осиё Кубогининг 1/8 финал учрашувлари якунланди.
Нимчорак финалда Ўзбекистон терма жамоаси Таиландни, Жанубий Корея эса Саудия Арабистонини мағлуб этди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
31 январь кунги баҳсларда Япония Баҳрайн устидан, Эрон эса Сурия устидан зафар қучиб, кейинги босқичга йўл олди.
1/4 финал босқичи жуфтликлари:
- Тожикистон — Иордания (2 февраль)
- Австралия — Жанубий Корея (2 февраль)
- Қатар — Ўзбекистон (3 февраль)
- Япония — Эрон (3 февраль).
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг