23:55 / 01.02.2024
326

Тожикистон бош мураббийи: "Биз орзу қилишда давом этамиз"

Тожикистон бош мураббийи: "Биз орзу қилишда давом этамиз"
Тожикистон бош мураббийи Петр Сегрт Осиё кубоги 1/4 финал доирасида Иорданияга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз орзуларимизни давом эттиришга тайёрмиз. Биз бугун билан яшаймиз, шундай экан, Иорданияга қарши ўйинга тайёрмиз. Иордания терма жамоаси жуда кучли, уларни марокашлик тажрибали мураббий бошқаради, биз бу жиҳатларни ҳам инобатга олганмиз.

Ливан ва БААни мағлуб этганда, Осиё кубогини қўлга киритгандек тантана қилдик, энди учинчи марта шу ишни амалга оширмоқчимиз. Иордания таслим бўлмайдиган ақлли жамоа саналади.

Мен ўз футболчиларим билан фахрланаман. Биз бир оиладекмиз, мен жамоанинг йўлбошчиси эканлигимдан хурсандман. Лекин ҳозирда менга кўпроқ эътибор қаратилмоқда, бироқ диққатни ўйичниларга қаратиш керак, чунки асосий юлдузлар улар ҳисобланади
", - деди хорватиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган Тожикистон — Иордания учрашуви 2 февраль куни соат 16:30 да старт олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт