06:56 / 10.02.2024
120

Маркес Лопес: "Иккинчи ўрин бизни қониқтирмайди. Осиёда энг кучли эканимизни исботлашимиз керак"

Маркес Лопес: "Иккинчи ўрин бизни қониқтирмайди. Осиёда энг кучли эканимизни исботлашимиз керак"
Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйинидан олдин Қатар термаси устози Маркес Лопес ҳал қилувчи баҳс ҳақидаги ўзининг якуний ҳулосаларини баён қилди.

"Тикланиб олиш учун фақатгина икки кун вақтимиз бўлди. Дам олиш ва қайта тикланиш финал олдидан ҳал қилувчи фактор бўлади. Айниқса, финал Иордания каби кучли рақибга қарши эканини ҳисобга олсак.

Барча шогирдларимга тўлиқ ишонаман. Улар бу босқичга муносиб эдилар. Ҳар бир футбочимиз финалгача босиб ўтилган йўлда ўз ҳиссасини қўшди. Бу фалсафамизнинг ажралмас қисми.

Футболчилар машина эмас. Улар тинмай югуришади, футбол ўйнаш қийин. Афиф, Алмоез ва Ал Ҳайдосларни ўзгартириб туришимиз табиий ҳолат. Ҳеч қайси ўйинчи 90 дақиқа юқори темпда ўйнолмайди. Ғалаба қозониш учун барчасини қиламиз.

Финалда доим босим бўлган. Турнирда катта сенсация қайд этаётган Иорданияга қарши бу босим янада катта бўлади. Бироқ, биз вазмин ҳолатдамиз, нима қилишни яхши биламиз. Иккинчи ўрин бизни қониқтирмайди. Осиёда энг кучли эканимизни исботлашимиз керак
", - дейди Маркес Лопес.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйини 10 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Маркес Лопес: "Иккинчи ўрин бизни қониқтирмайди. Осиёда энг кучли эканимизни исботлашимиз керак"