Бербатов Кейннинг “Бавария”даги ўйинлари ва у ҳақидаги танқидларга кескин жавоб берди.
"Ҳарри Кейн ҳали ҳам голлар урмоқда ва бу уни хурсанд қилаётганига аминман. Агар “Бавария” натижаларига қарайдиган бўлсак, улар совринлар учун курашмоқда. Тўғри, улар Леверкузен клубидан 5 очко ортда қолмоқда. Клуб совринсиз қолса, Кейн хафа бўлиши аниқ. Футбол ҳам баъзида шафқатсиз бўлиши мумкин. Лекин ҳеч нарса аниқ эмас. “Бавария”да соврин учун курашиш имконияти ҳали ҳам бор. Мен Ҳарри клубда бахтли деб ўйлайман, чунки у голлар урмоқда.
Ҳарри Кейн лаънати?! Бу аҳмоқгарчилик ва Кейнга нисбатан ҳурматсизлик! Бу ҳақда ўйлашни ҳам хоҳламайман. Баъзида футбол ва ҳаёт шундай ишлайди. У жуда кўп гол ураётган бўлса-да, жамоа натижалари унчалик ҳам яхши эмас. Демак, ҳужумчи ўз ишини қилмоқда. Одамлар бошқа позицияларга қарашлари керак. Улар бор имкониятларидан фойдаланишяптими? Жамоанинг ҳимояда муаммолари бор, улар кўп гол ўтказиб юбормоқда",—дейди собиқ футболчи.
Бербатов таъкидлаганидек, “Бавария” омадсизлигида Кейннинг айби йўқ. Собиқ “Тоттенҳэм” ҳужумчиси бир нечта рекордларни янгиламоқда. У Бундеслига доирасидан ўрин олган 21 ўйинда иштирок этиб, 24та гол уришга муваффақ бўлди. Аммо у бошқа жамоадошлари каби “Байер” клуби дарвозасига йўл топа олмади. Шундан кейин ОАВ томонидан Англия сардорига нисбатан танқидий фикрлар кўпайди.
“Бавария” кейинги турни 14-ўринда бораётган “Боҳум” клубига қарши ўтказади. Ушбу ўйиндаги ғалаба мухлислар ва медиа ходимларининг бир оз тинчланишини таъминлаши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”