17:49 / 18.02.2024
131

“Навбаҳор” футболчиси ОЧЛ 1/8 финали рамзий терма жамоасига киритилди

“Навбаҳор” футболчиси ОЧЛ 1/8 финали рамзий терма жамоасига киритилди
Осиё Чемпионлар Лигасининг нимчорак финал дастлабки ўйинлар якунлари бўйича рамзий терма жамоаси эълон қилинди.

Рамзий терма жамоадан “Навбаҳор” футболчиси Филип Иванович ўрин олди. Иванович наманганликлар ҳимоя чизиғида фаол ҳаракат қилди ва рақиб ҳужумларини қайтаришда ишончли ўйнади. Эслатиб ўтамиз, Наманганда ўтган “Ал-Иттиҳод”га қарши дастлабки ўйин 0:0 ҳисоби билан якунланди.

Жавоб ўйини 22 февраль куни Саудияда бўлиб ўтади.

Дарвозабон: Жо Ҳеон Ву (“Улсан Ҳёндай”);
Ҳимоячилар: Азиз Беҳич (“Ан-Насср”), Филип Иванович (“Навбаҳор”), Ҳассан Кадиш (“Ал-Иттиҳод”), Сеул Йонг Ву (“Улсан Ҳёндай”);
Ярим ҳимоячилар: Элбер (“Йокогама”), Кото Ватанабе (“Йокогама”), Марсело Брозович (“Ан-Насср”), Ум Вон Санг (“Улсан Ҳёндай”);
Ҳужумчилар: Жо Мин Кю (“Улсан Ҳёндай”), Марсиньо (“Кавасаки”).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Навбаҳор” футболчиси ОЧЛ 1/8 финали рамзий терма жамоасига киритилди