17:27 / 29.02.2024
125

Роналду ва Санчони МЮдан ҳайдаган Эрик тен Хаг энди Рэшфордни “қуритмоқчи”

Роналду ва Санчони МЮдан ҳайдаган Эрик тен Хаг энди Рэшфордни “қуритмоқчи”
Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед”ни бошқараётганидан бери машҳур ўйинчилар билан ўзаро муносабатда муаммоларга дуч келмоқда.

Криштиану Роналду ва Жейдон Санчонинг жамоани тарк этишига нидерландиялик мураббий билан келишмовчиликлар сабаб бўлганди. Энди навбат, клуб тарбиялаган юлдуз Маркус Рэшфордга келди.

The Sun нашрининг ёзишича, Эрик тен Хаг Маркус Рэшфорд билан умуман мулоқот қилмай қўйган. Клуб мутасаддилари бош мураббий ва машҳур ўйинчи муносабати бузилганидан хавотирда.

Келишмовчиликнинг келиб чиқишига, январь ойининг охирида юз берган вазият сабаб. Ўшанда 26 ёшли ҳужумчи тунги клубга борган ва спиртли ичимликлар истеъмол қилган. Эртасига касал эканини айтиб, машғулотларга келмаган.

Бу ҳолат Эрик тен Хагнинг ғазабини келтирди. Бош мураббий айни пайтда Маркус Рэшфорднинг жисмоний ҳолати талабга жавоб бермаслигини таъкидламоқда.

Экспертлар юзага келган вазият Маркус Рэшфорднинг клубдаги келажагига жиддий таъсир қилишини билдиряпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду ва Санчони МЮдан ҳайдаган Эрик тен Хаг энди Рэшфордни “қуритмоқчи”