21:45 / 29.02.2024
250

“Манчестер Юнайтед” клуби 15 нафар футболчидан воз кечди

“Манчестер Юнайтед” клуби 15 нафар футболчидан воз кечди
Жорий мавсум якунланганидан кейин “Манчестер Юнайтед”да катта ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда. Клуб акцияларининг 25 фоизини сотиб олган сэр Жим Рэтклифф “Манчестер Юнайтед”ни қудратли жамоага айлантиришни режалаштирган.

Англия матбуотининг ёзишича, жамоа таркиби кескин янгиланади. Айни пайтда жамоани тарк этиши лозим бўлган ўйинчилар рўйхати шакллантирилмоқда.

Ҳозирча, клуб хўжайинлари 15 нафар футболчига чиқиш эшикларини кўрсатишга тайёр. Manchester Evening News нашри бу ўйинчилар номини аниқлади.

Унга кўра, турли сабаблар туфайли Каземиро, Рафаэль Варан, Энтони, Жейдон Санчо, Донни ван де Бек, Ганнибал Межбри, Альваро Фернандес, Маркус Рэшфорд, Мейсон Гринвуд, Аарон Ван-Биссака, Виктор Линделоф, Факундо Пеллестри, Суфён Амрабат, Энтони Марсьяль ҳамда Том Хитон клубни бутунлай тарк этиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Манчестер Юнайтед” клуби 15 нафар футболчидан воз кечди