08:00 / 07.03.2024
126

«Реал» ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди, “Манчестер Сити” жавоб ўйинида ҳам ғалаба қозонди

«Реал» ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди, “Манчестер Сити” жавоб ўйинида ҳам ғалаба қозонди
Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган икки ўйин 6 март, чоршанба куни бўлиб ўтди.

“Реал” жавоб ўйинида “Лейпциг”га қарши баҳс олиб борди. Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Иккинчи бўлимда эса мадридликлар ҳисобни очди. 65-дақиқада Беллингҳемнинг узатмасини Винисиус Жуниор голга айлантирди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Вилли Орбан ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва икки ўйин натижасига кўра Карло Анчелотти шогирдлари кейинги босқичга йўл олди.

Германияда бўлиб ўтган ўйинда “қаймоқранглилар” 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

“Манчестер Сити” “Копенгаген”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Шаҳарликлар” сафида Мануэл Аканжи, Хулиан Алварес ҳамда Эрлинг Ҳоланд гол муаллифларига айланган бўлса, Дания жамоаси таркибида Элюнусси ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда ҳам Пеп Гвардиола шогирдларининг қўли баланд келганди. Данияда бўлиб ўтган ўйинда ҳам 3:1 ҳисоби қайд этилган.

ЕЧЛ. 1/8 финал.
Жавоб баҳслари

Реал — Лейпциг 1:1
Голлар
: Винисиус (65) — Орбан (68).
Реал – Лунин, Карвахал, Начо, Рюдигер, Менди, Кроос (Модрич, 78), Чуамени, Камавинга (Родриго, 46), Валверде, Беллингҳэм (Хоселу, 85), Винисиус.
Лейпциг – Гулачи, Ҳенрикс, Орбан, Лукеба, Раум, Шлагер (Элмаз, 85), Олмо, Айдара (Кампл, 90), Симонс, Опенда (Поулсен, 77), Шешко (Баумгартнер, 85).
Огоҳлантиришлар: Шлагер (20), Раум (50), Винисиус (54), Орбан (71), Чуамени (73), Кроос (75).
Биринчи ўйин — 1:0.

Манчестер Сити — Копенҳаген 3:1
Голлар
: Аканжи (5), Алварес (9), Ҳоланд (45+3) — Элюнусси (29).
Манчестер Сити – Эдерсон, Люис, Диаш (Стоунз, 68), Аканжи, Гвардиол, Ковачич, Родри (Гомес, 46), Нунеш (Ҳэмилтон, 74), Бобб, Ҳоланд (Райт, 88), Алварес.
Копенҳаген – Грабара, Анкерсен, Вавро, Маккенна, Дикс, Йелерт (Мелинг, 78), Элюнусси, Ашури (Бардакчи, 58), Клем (Ҳойлунд, 69), Фроҳолдт (Маттссон, 58), Оускарссон (Корнелиус, 69).
Огоҳлантиришлар: Корнелиус (84), Матссон (90).
Биринчи ўйин — 3:1.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди, “Манчестер Сити” жавоб ўйинида ҳам ғалаба қозонди