
А Серия 28-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Салернитана" баҳси бўлиб ўтди. Голларга бой ўтган учрашувда сардинияликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жароҳатидан қайтган Элдор Шомуродов иккинчи таймнинг бошида майдонга тушди ва 51-дақиқада "Кальяри"даги дебют голини урди.
76-дақиқада эса чап қанотдан рейд уюштириб, яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди.
Шу тариқа, сардинияликлар А Серия турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилиб олди.
ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

"Кальяри" — "Салернитана" 4:2
Голлар: Лападула (12), Гаэтано (40), Шомуродов (51, 76) — Кастанос (56), Маггиоре (58).
"Кальяри": Скуффет, Дзаппа, Мина, Доссена, Ауджелло, Ветеска, Нандес (Виола, 66), Янкто (Ацци, 66), Дейола, Макумбу, Гаэтано (Шомуродов, 46), Лападула (Ористанио, 66).
"Салернитана": Очоа, Дзаноли (Самбия, 74), Фасио, Манолас (Пирола, 46), Брадарич, Башич, Кандрева, Кастанос, Кулибали (Гомис, 74), Маджоре, Тшауна, Вейсман (Нванкво, 65).
Огоҳлантириш: Ауджелло (70), Кастанос (73), Самбия (85). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг