Суперлига 2-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - ОКМК баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 1:1 ҳисорбидаги дуранг билан якунланди.
Биринчи бўлиб, 10-дақиқада Тома Табатадзе ҳисобни очган бўлса, 18-дақиқада Сардор Раҳмонов боши билан аниқ зарба йўллаб, мувозатни тиклади ва ОКМКнинг бу мавсумдаги илк голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Бабаян шогирдлари ўз уйида бир очко билан кифояланадиган бўлди. Беллашувдан сўнг олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Марҳамат, танишиб чиқишингиз мумкин:
- Ҳаммани келаётган Рамазон ойи билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, қизиқарли учрашув гувоҳи бўлдик. Ҳар доим бу икки жамоалар ўртасидаги беллашувда жанговарликни кўрамиз. Учрашув аввалида бироз ҳаяжон сезилди, аммо қолган дақиқаларда курашларга бой ва ажойиб футбол гувоҳи бўлдик. Дуранг ҳақли натижа эди, дея оламан. Албатта, "Навбаҳор" кучли таркибга эга. Бунақа жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Шунингдек, рақибларнинг мухлисларини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Улар Ўзбекистонда биринчи рақамли. Бу мавсум ёшларга эътибор беряпмиз ва аста-секинлик билан натижа яхшиланиб бораверади. Бугунги баҳс учун эса шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим.
- Ўтган йилги "Навбаҳор" билан бу йилгисининг фарқи нимада?
- Мен ҳеч қачон бошқа жамоа ҳақида хулосаларим билан ўртоқлашмайман. Ўтган йили ҳам, бу йили ҳам осон бўлмади. Айта олишим мумкинки, яхши таркиб ва савияли футболчилар йиғилган.
- ОКМКга бу мавсум қандай мақсад қўйилган?
- Бизда мақсад доим юқори. Спорт принципи бу - курашиш. Шунингдек, ҳар доим мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишимиз керак.
- "Навбаҳор"га мағлуб бўлмаслик серияга айланиб боряпти? "Лочинлар" сиз учун қулай рақибми?
- Авваламбор, насиб қилгани. Мен унақа демаган бўлардим. Бундан ташқари, башоратчи эмасман ва ҳар битта ўйинга ғалаба учун майдонга чиқаман.
- Имконият берилганда "Навбаҳор"дан қайси футболчини ОКМК сафига қўшиб олган бўлардингиз?
- Ҳозир ҳеч қайсинисини. Мен ОКМКнинг ҳозирги таркибидан қониқаман.
- "Навбаҳор" таркибидаги қайси футболчини алоҳида эътироф этган бўлардингиз?
- Ҳамма футболчиси ёқади. Кимнидир алоҳида ажратиб қўйиш тўғри эмас. Бу жамоавий ўйин. Агар боксчи ёки курашчи бўлганида, шундай қилган бўлардим.
- Ўғлингиз Миржамолни бошқа жамоада кўришни хоҳлайсизми?
- Албатта, кўришни хоҳлайман. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади