Элдор Шомуродов: "Жуда ҳам бахтлиман, Forza Cagliari!"

Элдор Шомуродов: "Жуда ҳам бахтлиман, Forza Cagliari!"
А Серия 28-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Салернитана" баҳси бўлиб ўтди. Голларга бой ўтган учрашувда сардинияликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жароҳатидан қайтган Элдор Шомуродов иккинчи таймнинг бошида майдонга тушди ва 51-дақиқада "Кальяри"даги дебют голини урди. 76-дақиқада эса чап қанотдан рейд уюштириб, яна бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва дублни расмийлаштирди.

Шу тариқа, сардинияликлар А Серия турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилиб олди. 28 ёшли ҳужумчи учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди ва беллашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ассалому алайкум, ҳаммага. Жуда ҳам бахтлиман, 3 очкони қўлга киритдик. Forza Cagliari", - деди терма жамоамиз сардори.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар