Италия А Сериясининг 28-турида “Кальяри”нинг “Салернитана”га қарши ўтказган учрашуви Элдор Шомуродов фаолиятида ижобий ўзгариш сифатида қайд этилди.
Сардиния клубидан қўним топганидан бери мухлису мутахассислар ишончини тўлиқ оқлай олмай келаётган легионеримиз муҳим учрашувда ўзининг ҳақиқий маҳоратини намойиш қилишнинг уддасидан чиқди.
Шомуродов ёзда “Кальяри” сафига келиб қўшилганида оптимал спорт формасини анча бой бериб қўйганди. 28 ёшли ҳужумчи ўзини ўнглаб олгунича асосий таркибдаги жойидан ҳам айрилиб қолганди. Энди ўйини қовушиб, жамоага фойда келтирадиган даражага чиққанида оғир жароҳат олиб, уч ойга сафдан чиқди.
Ниҳоят, саломатлигини тиклаб олган легионеримиз салерноликларга қарши беллашувда майдондаги энг муҳим фигурага айлана олди.
Шомуродов 342 кунлик танаффусдан сўнг, узоқ давом этган “қуруқ” сериясига барҳам берди. Урганда ҳам бир жуфт тўп киритди ва жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Италия футболини ёритаётган манбаларнинг статистика бўйича мутахассислар “Кальяри” ва “Салернитана” ўртасидаги учрашув таҳлилини давом эттирмоқда.
Унга кўра, Элдор Шомуродовнинг дубли “Кальяри”ни заҳирадан тушган ўйинчилар киритган голлар сони бўйича иккинчи ўринга олиб чиқди. Сардинияликларнинг заҳирадан ўйинга қўшилган футболчилари жами ўнта тўп киритган. Бу кўрсаткич бўйича фақатгина “Милан” Клаудио Раньери жамоасидан юқори ўринда турибди. Стефано Пиоли шогирдлари заҳирадан майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини жами 13 маротаба ишғол қилган.
Статистика экспертлари Элдор Шомуродовнинг яна бир ноёб қобилиятига эътибор қаратганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ҳамюртимиз А Сериянинг 28-турида энг катта тезлик қайд этган футболчиларидан бири бўлди. Шомуродов “Салернитана” билан бўлган учрашувда соатига 34,68 километр тезликда ҳаракатланган.
Бу кўрсаткич бўйича ҳужумчимиз фақатгина “Лечче” вакили Понтус Альмквистдан ортда қолди. Швециялик ярим ҳимоячи соатига 35,46 километр тезликда югурган.
Тезкор футболчилар рейтингида учинчи ўрин “Интер” ҳужумчиси Маркус Тюрамга тегишли бўлиб, франциялик форвард соатига 34,58 километр тезлик қайд этган.
Элдор Шомуродов муваффақиятли ўйини туфайли А Серия ташкилотчилари томонидан 28-турнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида рамзий терма жамоага киритилди.
Эслатиб ўтамиз, “Кальяри” навбатдаги учрашувини 16 март куни сафарда “Монца” футболчиларига қарши ўтказади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади