Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар эҳтиёткор ўйин намойиш этди ва ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда эса мухлислар голлар гувоҳига айланди. Дастлаб, 60-дақиқада Тома Табатадзе ҳисобни очган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтиб, мезбонлар футболчиси Миржаҳон Мираҳмадов тезкор жавоб голини уришга муваффақ бўлди. 73-дақиқада Табатадзе пенальтидан унумли фойдаланиб, наманганликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин сўнгида эса “қалдирғочлар” футболчиси Миржаҳон Мираҳмадов дарвозани ишғол қилди. Шу тариқа учрашув 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди.
Шу тариқа, "Бунёдкор" Суперлига жорий мавсумидаги илк очкосини қўлга киритган бўлса, "Навбаҳор" кетма-кет иккинчи учрашув очко йўқотмоқда.
“Бунёдкор” – “Навбаҳор” 2:2
Голлар: 0:1 — 60 Табатадзе, 1:1 — 65 Мираҳмадов, 1:2 — 73 Табатадзе (пенальти), 2:2 — 90+7 Мираҳмадов.
“Бунёдкор”: 71. Сарвар Каримов, 3. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 7. Суҳроб Иззатов, 10. Расул Йўлдошев (8. Фране Чиряк, 55), 11. Темурхўжа Абдухолиқов (9. Умидбек Султонов, 59), 17. Оллаберган Каримов (47. Рустамхон Азимов, 88), 19. Билол Туплиев (92. Тони Йович, 88), 45. Фарҳод Ўткиров (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 59), 57. Амир Тўрақулов, 66. Азизбек Тўлқунбеков, 77. Музаффар Олимжонов.
“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собижонов (17. Русланбек Жиянов, 46), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе, 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброрбек Исмоилов.
Огоҳлантиришлар: Аброрбек Исмоилов (32), Фарҳод Ўткиров (55), Музаффар Олимжонов (77). “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади