Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 29-турида “Барселона” 17 март, якшанба куни “Атлетико”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 38-дақиқасида Жоау Феликс собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим кичик ҳисобда якунланди. Қайд этиб ўтиш жоиз, “кўк-анорранглилар” футболчиси Хави ҳакам томонидан майдондан четлатилди.
Иккинчи бўлимни ҳам каталонияликлар гол билан бошлади. 47-дақиқада Роберт Левандовски дарвозани ишғол қилди. 65-дақиқада эса Fermiн Лопес ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “Барселона” йирик ғалабага эришди.
Хави жамоаси ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 64 тага етказди ва биринчи ўриндаги “Реал”ни (72 очко) қувишда давом этмоқда. Диего Симеоне шогирдлари эса 55 очко билан 5-поғонада бормоқда.
“Атлетико” – “Барселона” 0:3
Голлар: 0:1 – 38 Жоау Феликс, 0:2 – 47 Левандовски, 0:3 – 65 Лопес.
“Атлетико”: Облак, Молина, Савич, Рейнилду, Витцель, Де Пол (Сауль, 66), Барриос, Льоренте (Коке, 58), Рикельме (Корреа, 58), Мората (Депай, 46), Лино (Гризманн, 46).
“Барселона”: тер Стеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Форт, Сержи Роберто (Ромеу, 77), Гундўған, Лопес, Рафинья (Ямал, 61), Жоау Феликс (Роке, 77), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Кунде (33), Хави (41), Де Пол (46), Савич (61).
Четлатишлар: Хави (42), Молина (90+1). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди
TikTok АҚШ ҳукуматини судга берди
Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди
Россия қўшинлари Уманское қишлоғида СССР байроғини ўрнатди
Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди