
Қатар футбол уюшмаси (QFA) ўз вице-президенти Сауд Ал-Муҳаннадийни ФИФАнинг уни четлатиш бўйича ишида қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда QFA баёнотида маълум қилинди, дейилади "Кун" нашрида.
"Уюшма бу масаланинг тўлиқ ва адолатли кўриб чиқилиши Ал-Муҳаннадий ахлоқ бўйича қўмита билан чин дилдан ҳамкорлик қилгани ва унга қарши барча айбловлар асоссиз эканлигини тасдиқлашига ишончи комил", дейилмоқда баёнотда.
Аввалроқ ФИФАнинг ахлоқ бўйича қўмитаси Ал-Муҳаннадийни ҳамкорлик қилишдан бош тортгани учун Қатар футбол уюшмасини бошқаришдан 2,5 йилга четлатишни тавсия қилганди. ФИФА масаланинг моҳиятини ошкор қилмади ва талаб Қатарда 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, ФИФА тергов палатаси Қатар футбол уюшмасига Ал-Муҳаннадийни 20 минг швейцар франкига (20,6 минг доллар) жаримага тортишни тавсия қилган.
QFA баёнотида таъкидланишича, терговчиларнинг тавсиясига қарамай, Ал-Муҳаннадий ФИФА кенгашига кейинги сайловларда қўллаб-қувватлов олади.
Яқин орада тергов қўмитасининг ҳисоботи ФИФА ахлоқ қўмитасининг Швейцариядаги ҳакамлик судида кўриб чиқилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар