06:53 / 23.03.2024
269

Анвар Ғофуров ЦСКАга қарши ўйиндан кейин: "Яхшигина дарс бўлди"

Анвар Ғофуров ЦСКАга қарши ўйиндан кейин: "Яхшигина дарс бўлди"
Москвада ЦСКА ҳамда “Бунёдкор” клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида “армиячилар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгани хусусида хабар бериб ўтгандик. Учрашувдан кейин “Бунёдкор” клубининг вақтинчалик устози Анвар Ғофуров таассуротлари билан ўртоқлашди.

Қизиқарли ўйин бўлди, деб ўйлайман. Яхши рақибга қарши ўйнадик. Яхшигина дарс бўлди. Жамоа тўғри футбол ўйнашга ҳаракат қилди. Биринчи таймда футболчиларда ишонч ўзларига керакли даражада эмасди.

Танаффусда улар билан гаплашиб, хотиржамроқ ўйнанглар деб тушунтирдик. Иккинчи таймда мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди ва бунинг уддасидан чиқдик, деб ўйлайман. Келган мухлислардан хурсанд бўлдик. Улар ёрдам сифатида бизга мухлислик қилишди. Улардан миннатдормиз. Келаси учрашувларда янада яхшироқ ва мазмунли ўйин кўрсатишга ҳамда ижобий натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз
”, - дейди Ғофуров.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Анвар Ғофуров ЦСКАга қарши ўйиндан кейин: "Яхшигина дарс бўлди"